Description
Қуёш субҳ ёқасини чок этиб, кўк майдонида жилва кўргузгач, Соҳибқирон Қуръони каримни
лавҳ устига қўйдилар. Кун саратон буржида эди, шиддати беадад. Ўрда саҳнида
давлатпаноҳнинг оқ чодирлари шукуҳу асъаса ила чарақлаб кунга юз тутди.
Шу маҳал хиргоҳнинг кўринишхона йўлагида соч-соқоли ўсиқ, дарвишона хирқа устидан кумуш
фўта боғлаб унга эса туғро безаги таққан бир кимса пайдо бўлиб, мунгли кўзларини ердан
олмай, шоҳона остонага қараб ўтаверди. Чодирнинг давлатхона қанотида Соҳибқиронга
кўриниш бермоқ учун мунтазир ўлтирган казо-казо салтанат устунлари, фузалою уламо,
сипоҳсолору нўёнлар, хосу раъиядан келган калонтару кадхудолар — бири ҳайратда, бири
ғазабда, ноилож қараб қолдилар. Белидаги дархону туғро нишонлари бунинг учун ҳуқуқ
берадирким, ул зот нақшинкор эшикни беижозат очиб, ичкарига юз тутди.






Reviews
There are no reviews yet.