Молия математикаси

QR Code
Add to Wishlist
Add to Wishlist

Description

Ушбу ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2002 йил 28 февралда тасдиқланган «Бизнес ва бошқарув» ҳамда «Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогика фани таълим соҳасидаги барча магистратура мутахассисликлари учун яратилган таълим стандартлари талабларига мос равишда ишлаб чиқилган.

Ўқув қўлланмада молия операцияларида оддий ва мураккаб фоизларни ҳисоблаш билан боғлиқ бўлган масалалар, инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини ҳисоблашга доир масалалар, молия операцияларида инфляцияни ҳисоблаш, актуар ҳисоблаш элементлари ва молия математикасининг бошқа фундаментал бўлимларидан иқтисодчи кадрлар учун етарли даражада математик билимлар тизими берилган.

Ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий ўқув юртлараро илмий-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаши қарори асосида нашр этилган ўқув қўлланманинг қайта нашридан иборат бўлиб, унга айрим тузатишлар киритилган. Шу билан бир қаторда, оддий ва мураккаб фоизларга доир қўшимча маълумотларни акс эттирувчи янги параграфлар ҳамда суғуртада қўлланиладиган актуар ҳисобларни ёритувчи қўшимча боб билан тўлдирилган.

Ўқув қўлланмадан иқтисодиёт йўналишидаги барча олий ўқув юртларининг талабалари, магистрлари, профессор-ўқитувчилари ҳамда молиявий ҳисобларда сонли усулларни қўллаш билан шуғулланувчи мутахассислар фойдаланиши мумкин.

Ушбу қўлланма институт қошидаги Олий ўқув юртлараро Илмий-услубий Кенгашда муҳокама қилинган ва нашрга тавсия этилган (2006 йил 16 декабрдаги қарори).


Тақризчилар:

  • и.ф.д., проф. Б. Бегалов

  • ф.м.ф.н., доц. Э. Маъмуров

Reviews

There are no reviews yet.

Be the first to review “Молия математикаси”

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You may also like…