Agata Kristi — 10 ta negr bolasi

QR Code
Add to Wishlist
Add to Wishlist

Description

Агата Кристи номини алоҳида таништиришга ҳожат йўқ.
Адабиёт аҳли томонидан ҳақли равишда детектив жанрининг

етакчиларидан бири сифатида тан олинган. Унинг мазкур аса-
рида ҳам китобхон сирли ва қизиқарли оламга саёҳат қилиши

муқаррар. Муаллифнинг ўзи айнан шу асарини энг яхшиси
дея эътироф этгани ҳам бежиз эмас.
Ушбу асарда бир-бирига ҳеч қандай алоқадор бўлмаган ўнта
одам хилват оролдаги уйга келади. Сирли таклифнома билан
уларни бу ерга ким чақирди? Яхши детектив ихлосмандларининг

юраги дарров шув этиб кетадиган манзара. Дунёдан ажраб қол-
ган бўм-бўш орол, кўп хонали, зимистон йўлакли катта сирли уй

ва Занжилар оролининг соҳиби таклифига кўра уйга келган ўнта
мутлақо нотаниш, бир-бирига ўхшамаган ўнта одам. Бу ерда

уларни қулай шарт-шароитлар, мазали таом ва шинам ётоқхо-
налар кутиб турибди. Лекин ҳавас қилгудек меҳмондўстлик тез

орада саробга айланиб, меҳмонлар савдойи қотил қурган тузоққа
тушиб қолгани маълум бўлади. Улар оролнинг тошлоқ заминига
қадам қўйган заҳоти тузоқ ёпилган. Оролдан қочишнинг иложи
йўқ. Барчани шубҳа-гумон чулғаб олган. Чеҳраларда ажал сояси.
Қўрқув ва даҳшат. Фақатгина болалар саноқ шеъри ва митти
негр болалари тугаши билан бу даҳшатли ўйинга ҳам хотима
ясалади. Бироқ нега?
Уларни бирин-кетин энг ғайриоддий йўллар билан ўлдириш
кимга керак? Нима учун содир бўлаётган воқеаларнинг бари
қувноқ болалар шеъри билан чамбарчас боғлиқ? Наҳотки бу
жумбоқнинг ечими топилмаса, наҳотки ҳаммаси ўлимга маҳкум
бўлса? Лекин нима учун? Улар ростдан ҳам айбдорми?

Reviews

There are no reviews yet.

Be the first to review “Agata Kristi — 10 ta negr bolasi”

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *