Description
Бутун оламлар Парвардигорига ҳамду сано, Расулуллоҳ соллоллоҳу
алайҳи ва салламга, у зотнинг оила, асҳобларига салоту саломлар бўлсин.
Бу китоб аёл зотини ўзининг Ислом динида эканлигидан бахтиёр
бўлишга, Оллоҳнинг унга берган фазлидан шод бўлишга ҳамда ўзидаги бор
неъматларга хурсанд бўлишга ундайди. У ҳар бир қалби сиқилган, ғам остида
қолган, қайғуси зиёда бўлган инсон учун орзу чечаги, умид насими, хушхабар
зиёсидир. Бу китоб аёл зотига қийинчиликдан сўнг енгилликни, кенгликни
кутишни айтиб нидо қилади. Унинг заковатли ақлига, пок қалбига, соф руҳига
бундай хитоб қилади: сабр қил, савоб кут, ноумид бўлма, келажакка ишон.
Зеро, Оллоҳ сен билан биргадир. У Зот сенга етарлидир. У Зот сенга кифоя
қилгувчи, сени сақлагувчидир.






Reviews
There are no reviews yet.