Description
Ўзбекистон ССЖ Фанлар академияси қошидаги Адабиёт
институти ҳамиша ўз илмий-тематик режаларида улуғ ўзбек
шоири ва мутафаккири Алишер Навоий асарларини, айниқса
унинг «Хамса»си таркибидаги достонларни матншунослик
жиҳатидан ўрганишга ва нашр этишга катта аҳамият бериб
келди.
«Хамса» достонлари ўтмишда, хусусан XV— XVIII асрларда
қўлёзма ҳолида, сўнгги XIX аср охири ва XX аср бошларида
тошбосма нашрларда халқ орасида тарқалди. Навоий
«Хамса»сининг илк нашри тўла ҳолда Хевада (1880 йил), сўнгроқ
Тошкентда (1904, 1905 йиллар) амалга оширилган.






Reviews
There are no reviews yet.