Description
Роман, қисса ва бир туркум ҳикоядан таркиб топган ушбу тўпламни
соғинч китоби, қўмсовлар китоби деса бўлади. Дарвоқе, ўтган ҳар бир
лаҳза асли тарих, адабиёт эса асосан кечган воқелик – ҳолатлар, вазият-
лар, тақдирлар тасвири билан иш кўради. Нафсиламри, кечаги кунлару
қилмиш-қидирмишлардан қочиб-бекиниб яшаб бўлармиди, айтинг?
Аммо муаллиф бунда ўтмиш умр соғинчи ёхуд одатдаги қўмсов – нос-
тальгияни мақсад қилган эмас, бошқа дард, муддаолар ҳам борки, китобни
ўқиганда англайсиз.






Reviews
There are no reviews yet.