Description
Инсоннинг Ердаги умри мобайнида амалга оширадиган ишлари нималардан иборат? Ўз
Тақдири йўлидан бориб, кўнглига туккан орзу-умидларини амалга ошириши учун инсонга энг
зарур нарса нима?..
“Алкимёгар” романи мана шундай кўламли, мазмунан фалсафий, моҳиятан эса оддий инсоний
муаммо ҳақида.
Асар муаллифи— ҳозирги замоннинг машҳур ёзувчиси бразилиялик Пауло Коело.
“Алкимёгар” Ричард Бахнинг “Оқчарлоқ Жонатан” ёки “Шарпалар” асарларига ўхшамайди.
Экзюперининг “Кичик Шаҳзода”сига ҳам ўхшаш томонлари жуда кам. Бироқ негадир
“Алкимёгар”ни ўқиганда беихтиёр ўша ривоят-қиссалар ёдга тушади. Зотан, бу асар айнан
ҳозирги замон китобхонлари учун ёзилгандек ва “Алкимёгар”нинг турли давлатлар
арбобларию, машҳур санъаткорлар ҳамда ҳозирча бир юз ўн етти мамлакатдаги миллионлаб
адабиёт мухлислари томонидан севиб ўқилиши шундан далолатдир.
“Бизнинг сайёрамизда бир буюк ҳақиқат барқарор: агар сиз чиндан ниманидир орзу қилсангиз,
унга албатта эришасиз. Зотан, бу орзу Олам Қалбида ҳам туғилади ва айни шунинг ўзи сизнинг
Ерда мавжудлигингиз тасдиқи, сизнинг тақдирингиздир”, деб ёзади П. Коело.






Reviews
There are no reviews yet.