Эконометрикадан амалий ва тажриба машғулотларини бажариш бўйича ўқув қўлланма

QR Code
Add to Wishlist
Add to Wishlist
Category:

Description

Р.Алимов, Б.Байхонов, А.Ишназаров, М.Бўстонов Эконометрикадан
амалий ва тажриба машғулотларини бажариш бўйича ўқув қўлланма. –Тошкент,
2019. – 124 Б.

Ушбу ўқув қўлланмада олий таълимнинг бакалавр босқичидаги иқтисодиёт
йўналишидаги барча мутахассисликлар учун “Эконометрика асослари” фанининг
тасдиқланган намунавий ўқув дастурига биноан тайёрланган.
Ўқув қўлланма, “Эконометрика асослари” фани бўйича ўтказиладиган амалий ва
тажриба машғулотларини тўғри бажарилишини таъминлаш, талабаларда малакавий кўникма
ҳосил қилиш мақсадида амалий ва тажриба машғулот вариантлари ҳамда уларни
бажарилишини намунавий усуллари ривожланган мамлакатлар ва республикамизда яратилган
дарслик ҳамда ўқув қўлланмалардан фарқли ўлароқ, ўзбек тилида яратилган ва илк бор нашр
этилган ўқув адабиётидир.
Ўқув қўлланманинг афзаллиги эконометрик моделлаштириш бўйича масалаларни
содда ва ўқувчилар тушунадиган тилда ёзилганлигида, математик тушунчалар ва ифодалар
соддалаштирилганлиги ҳамда миллий иқтисодиётимизга тегишли ахборотлар асосида амалий
масалаларни бажарилганлиги ва унга доир топшириқларни вариантлар асносида
берилганлигидир.
Ўқув қўлланмада бошқа эконометрик адабиётларда кам учрайдиган регрессия ва
корреляцияга доир масалалар, иқтисодий таҳлилларнинг амалда қўлланилиши, Ўзбекистон
Республикаси миллий иқтисодиётига боғлиқ корреляцион ва регрессион тенгламалар, яқин
келажакка башорат қилиш учун фойдаланиш услублари равон ҳамда содда тилда таҳлил
этилган, ҳар бир амалий ва лаборатория иши учун мисол ва масалалар ечимлари келтирилган.
Мазкур ўқув қўлланма бакалавриат, магистратура босқичида таълим олаётган
иқтисодиёт йўналишидаги талабалар учун мўлжалланган. Шунингдек, иқтисодиёт
йўналишида илмий изланишлар олиб бораётган мустақил изланувчи ва тадқиқотчилар ҳам
фойдаланиши мумкин.

Тақризчилар:
Тошкент давлат иқтисодиёт
Университети и.ф.д. профессори Н.Маҳмудов
Тошкент Халқаро Вестминстер
Университети и.ф.д. профессори Т.Шодиев

«Эконометрика” кафедрасининг 2019 йил 5 февралдаги 24-сонли
мажлисида кўриб чиқилган ва тасдиқланган.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети кенгашининг 2019 йил
30 май 11-сонли қарорига асосан нашрга тавсия этилган

Reviews

There are no reviews yet.

Be the first to review “Эконометрикадан амалий ва тажриба машғулотларини бажариш бўйича ўқув қўлланма”

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *